2018-03-30 14:37:00

ЯНГИҚЎРҒОНДА ЯНГИ СПОРТ МАЖМУАСИ

Янгиқўрғон туманида “Бўстон” спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа қиймати 1 миллиард 700 миллион сўм бўлган мазкур мажмуадан мини стадион, шунингдек, спортнинг волейбол, баскетбол, гандбол сингари кўплаб турлари бўйича шуғулланишга мўлжалланган ёпиқ спорт иншооти жой олган. Мажмуада ўрнатилган ринг майдони халқаро андозаларга мос жиҳозланган. Бу ерда ёшлар бокс бўйича маҳорат сирларини ўрганиши билан бирга, мамлакат миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд. Муассасада кунига 300 нафар ўғил-қиз машғулот олиб бориши учун барча шароит яратилган.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров сўзга чиқди.

“Туркистон-пресс”.