2018-04-03 15:45:00

МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТГА ЖЎНАТИЛАДИ

Яқинда фаолиятини бошлаган Пахтакор туманидаги “Шарқ файз Инвест” маъсулияти чекланган жамияти чиқинди қоғозларни қайта ишлашга ихтисослашган Жиззах вилоятидаги ягона корхона ҳисобланади.

Чиқинди қоғозлардан ишлаб  чиқарилаётган турли хилдаги маҳсулотларга ҳозирданоқ ички бозорда талаб катта. Шу кунга қадар корхона тамонидан буюртмачиларга 700 миллион сўмлик маҳсулот ўз вақтида етказиб берилди.

—Бугун юртимизда тадбиркорлар учун барча имконият эшиқлари очилди, — дейди

корхона раҳбари Ислом Мусурманов. —Гап факатгина яратилган қулайликлардан унумли

фойдаланишда.Биз ҳам лойиҳамизни амалга оширишда  Миллий банкнинг туман

бўлимига мурожаат қилдик. Натижада банк тамонидан   тезда бизга 800 миллион сўм

имтиёзли кредит ажратилди. Мазкур маблағ эвазига Хитойдан замонавий технология

келтириб, фаолиятимизни йўлга қўйдик.

Таъкидлаш жоизки, келаси ойдан бошлаб корхона маҳсулотлари қўшни Козоғистон Республикасига экспорт қилинади. Йил охиригача  қарийб 1 миллард сўмлик маҳсулот экспорт қилиш кўзда тутилган. Айни пайтда бу ерда 20 нафар маҳаллий хотин-қизлар икки сменада меҳнат қилишмоқда.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс”