2018-04-03 15:50:00

ЁШ КАРАТЭЧИЛАРИМИЗНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ

2018 йил 31 март — 1 апрель кунлари Олма-ота шаҳрида каратэ бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган спортчилар қаторида ўзбекистонлик ёш каратэчилар ҳам иштирок этишди. 

 

Ҳамюртларимиз мазкур турнирда тўққизта медаль қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Уларнинг 3таси олтин, 1таси кумуш ва 5таси бронза медалларидан иборат бўлди.  эканлигини қайд этиб ўтишимиз лозим. Мусобақа якунларига кўра,совриндорлар сафидан жой олган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

 

Олтин:

 

-60кг: Бекзод Туйғунов (Бухоро)

-48кг: Наргиза Муртазоева (Қорақалпоғистон Республикаси)

-53кг: Дилдора Алиқулова (Сурхондарё).

 

Кумуш:

 

-48кг: Наргиза Тоҳирова (Тошкент).

 

Бронза:

 

-70кг: Исломжон Сатторов (Андижон)

+84кг: Бекзод Тўев (Бухоро)

-57кг: Шаҳинабону Казакова (Андижон)

-59кг: Бону Эгамбердиева (Қашқадарё)

+59кг: Севара Жуманиёзова (Самарқанд).

 

“Туркистон-пресс”