2018-04-03 16:11:00

ШОҲЖАҲОН ЭРГАШЕВНИНГ РИНГДАГИ РАҚИБИ ЎЗГАРДИ

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 2018 йил 28 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Енгилмас ва шу билан бирга нокаутчи боксчимизнинг рақиби маълум бўлди. Ҳамюртимиз Нью-Йоркдаги “Barclays center” аренасида беларуслик Кирил Релихга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда “Olamsport.com” сайти хабар берди. Айни пайтда Шоҳжаҳон бўлажак жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Беларуслик 28 ёшли боксчи фаолияти давомида 24та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 22тасида ғалаба қозонган.. Проф боксдаги дебют жангини 2011 йилнинг 25 апрель куни ўтказган. 

Ҳозирда Эргашев WBA рейтингида 9-ўринни эгаллаб турибди.

“Туркистон-пресс”