2018-04-03 16:06:00

ПОЙТАХТИМИЗНИНГ МАРКАЗИЙ КЎЧАЛАРИДАН БИРИГА ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ НОМИ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги давр бошланган ҳозирги пайтда атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг ўлмас бадиий мероси халқларимиз учун янада муҳим аҳамият касб этмоқда.


Президентимизнинг “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан адиб номини улуғлаш, хотирасини абадийлаштириш мақсадида юртимизда хайрли ишлар амалга оширилади. Жумладан, хотира китоби чоп этилиб, адиб ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


Хабарда таъкидланишича, Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номини берилиб, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш кўзда тутилган. 

 

“Туркистон-пресс”