2018-04-03 16:17:00

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИГА “DAMAS” АВТОМАШИНАСИ БЕРИЛДИ

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Самарқанд вилоятидаги 16 туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларига вилоят ҳокимлиги томонидан “Damas” автомашиналари топширилди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев, Адлия вазири Р.Давлетов иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари ташкил этилди. Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, аҳолига тез, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш мазкур тузилмаларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

“Туркистон-пресс”

Б.Мустанов олган суратлар.