2018-04-03 16:19:00

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида тадбиркорларга кўмаклашиш маркази фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Тадбиркорларга кўмаклашиш марказининг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда таъкидланишича, эндиликда бу ерда вилоятдаги 18 тижорат банки, туман ва шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, лойиҳаларни тасдиқлаш ва амалга оширишга дахлдор бўлган бошқарма ва идоралар масъул ходимлари фаолият кўрсатади.

Бошқача айтганда, тадбиркор ушбу марказга ўз ғояси ёки лойиҳаси билан келиб, уни мукаммал, амалга ошадиган лойиҳага айлантириб, кредит оладиган бўлиб чиқиб кетади. Бу борадаги фаолият ҳар ҳафтада таҳлил этилиб, бу ердаги Матбуот маркази орқали оммавий ахборот воситаларига етказилади.

 “Туркистон-пресс”