2018-04-03 17:12:00

ВЛАДИМИР ПУТИНГА РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТИ ГУВОҲНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

2018 йил 3 апрель куни Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова жорий йилнинг 18 март куни Россия Федерациясида бўлиб ўтган сайловда ғолиб чиққан Владимир Путинга президентлик гувоҳномасини топширди. Бу ҳақда Kremlin.ruсайти хабар берди.

Маросим вақтида Памфилова Путинни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, Путин Россиядаги президент сайловида 76 фоиздан кўпроқ овоз тўплаб, ғалабага эришган эди.