2018-04-03 17:55:00

КИТОБ — МАЪНАВИЯТ БЕШИГИ

Президентимизнинг китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги  қарори ҳаётий ва ҳалқчиллиги билан аҳамиятлидир. “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари жойларда қарорнинг мазмун-моҳияти, китобнинг ҳаётимиз ва турмуш тарзимизнинг юксалишидаги аҳамияти тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини фаоллик билан олиб бормоқдалар.

Куникеча “Адолат” СДП Хоразм вилоят кенгаши ташаббуси билан “Урганч китоб маркази” маънавий-маърифий савдо мажмуасида партиянинг вилоят кенгаши қошида ташкил этилган “Адолат жилғалари” истеъдодлар клубининг навбатдаги   машғулоти ўтказилди.

Партиянинг “Ватан келажаги— ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида ташкил этилган  тадбирда клубнинг ёш қаламкашлари билан бирга ёш адолатчилар, партия фаоллари, депутатлари,оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ёшларнинг ота-оналари  иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, клуб фаолиятини янада жадаллаштириш билан бир қаторда, ёшларни китобхонлик маданиятига бўлган масъуллигини ошириш ва китобхонлар сафини кенгайтиришдан иборат.

Машғулотда сўзга чиққан“Адолат жилғалари” истеъдодлар қлуби раҳбари Бибимариям Бегимова давлатимиз раҳбари томонидан  китоб мутолаасига қаратилган чуқур эътибор барча юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олингани тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, китобнинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрни,  китоб— маънавият бешиги эканлиги тўғрисида тушунчалар берди.

Машғулот сўнгида ёш ижодкорлар ўз қаламига мансуб бўлган янги шеърларидан иштирокчиларга ўқиб беришди.

“Туркистон-пресс”