2018-03-29 14:41:00

САМАРҚАНД ДУНЁНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ 15 ТА ШАҲАРИ РЎЙХАТИГА КИРИТИЛДИ

Австралиянинг “Skyscanner” ахборот портали экспертлари Instagram ижтимоий тармоғидан фойдаланувчилар учун сайёрамизнинг энг гўзал жойлари рейтингини тузиб чиқди.

Ер юзидаги 15 та энг ажойиб шаҳар киритилган рўйхатнинг олтинчи поғонасидан ўзининг тарихий дурдоналари билан дунёга танилган кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри ҳам ўрин олди.

Мутахассисларнингайтишича, улар фотосуратлар олиш учун жуда ҳамм оз ҳамда унутилмас таассуротлар ҳадя этади.

Қуйида мазкур рейтинг билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин:

1.Рейкьявик, Исландия; 2. Квинстаун, Янги Зеландия; 3. Скай ороли, Шотландия; 4. Байкал кўли, Россия; 5. Аннапурна, Непал; 6. Самарқанд, Ўзбекистон; 7. Гиза ва Луксор, Миср; 8. Йеллоустоун миллий парки, АҚШ; 9. Лангкави, Малайзия; 10. Мачу-Пикчу, Перу; 11. Киото, Япония; 12. Гуйлинь, Хитой;13. Нанди, Фижи; 14. Улуру, Австралия; 15. Килиманжаро, Танзания.

“Туркистон-пресс”