2018-04-04 13:06:00

ГИМНАСТИКАЧИ ҚИЗЛАРИМИЗ ҚОЗОҒИСТОНДА СОВРИНДОРЛАР САФИДА

Қозоғистонда бадиий гимнастика бўйича “Navruz Cup” халқаро турнири бўлиб ўтди.

 

Мусобақада турли мамлакатлардан ташриф буюрган 170 нафарга яқин ёш гимнастикачилар иштирок этишди. Улар орасида ўзбекистонлик иқтидор соҳибалари ҳам бор. Ҳамюртларимиз ичида Вазира Юлдашева, Ясмина Хен, Мишель Нестерова, Эвелина Атальянц ҳамда Мадина Рустамовалар ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритдилар.

  

Лола Жўраева ва Лазиза Мирзакаримовалар кумуш медаль, Асал Отабоева ва Алексия Киселёвалар бронза медалларига сазовор бўлдилар. 

 

“Туркистон-пресс”