2018-04-04 13:20:00

САМАРҚАНД ШАҲРИДА 4 ТА ХУСУСИЙ БОҒЧА ОЧИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги “Мингтут” маҳалласида 120 ўринли “Сказочная страна” нодавлат МТМ очилди.

Шунингдек, Самарқанддаги “Лолазор 2” маҳалласида “Умка Н” хусусий МТМ фаолиятини бошлади. 70 ўринли болалар боғчасига аллақачон 15 нафар кичкинтой қатнашни бошлади. Бу ерда таълим рус ва ўзбек тилларида давлат талаблари асосида олиб борилади.

Бундан ташқари, “Advantage Smart Kids” нодавлат мактабгача таълим муассасасида 35 тарбияланувчи таълим оляпти. “Сиёбча” маҳалласи ҳудудида жойлашган болалар боғчаси 70 ўринга мўлжалланган.

Самарқандда “Асалина-Гўзалина” нодавлат МТМ ҳам қайта рўйхатдан ўтиб, болажонларга ўз эшикларини очди. “Раҳматобод” маҳалласида жойлашган 70 ўринли боғчада 35 бола тарбияланмоқда.

Энди Самарқанд шаҳрида жами 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Вилоят ҳокимлиги расмий сайтида келтирилишича, Давлат дастурига асосан Самарқандда2018 йилда жами 50 та нодавлат МТМ фойдаланишга топширилади.

“Туркистон-пресс”