2018-04-04 13:26:00

АЗИЗБЕК ТОШКЕНТДА WBS SILVER КАМАРИ УЧУН ЖАНГ ҚИЛАДИ

2018 йил 5 май куни Тошкентда катта профессионал бокс оқшоми ташкил қилинади.

Пойтахтимиздаги “Юнусобод”спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган жанг оқшомидан саккизта тўқнашув ўрин олган.

Olamsport.com сайтининг маълум қилишича, кечанинг марказий жанги профи рингда мағлубиятсиз одимлаётган боксчимиз Азизбек Абдуғофуров иштирокида бўлади. Ўша куни Азизбек айни пайтда вакант бўлиб турган WBS Silver камари учун россиялик таниқли боксчи Дмитрий Чудиновга қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун, Абдуғофуров бунгача профессионал фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда эса у рақибини нокаутга учратган. Чудинов эса 25та жанг ўтказиб, уларнинг 21тасида ғалаба қозонган.Иккита жангда мағлубиятга учраган бўлса, иккитасида дуранг қайд этган.

“Туркистон-пресс”