2018-04-04 13:51:00

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ — ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАҲДИД

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Оқолтин туманида “Диний экстремизм — жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Суҳбат давомида Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Эркин Мўминов, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Холбек Жалолов, Ўзбекистон ХДП Оқолтин туман кенгаши раиси Ойдин Асророва ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Сарвар Султоновлар сўзга чиқиб, аҳолининг, айниқса ёшларнинг тўғри диний таълим олиши, турли эгри оқим ва ғараз ниятдаги террористик гуруҳлар домига тушиб қолишларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, ушбу йўлга адашиб кириб қолганларни тўғри йўлга қайтариш йўллари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

“Туркистон-пресс”