2018-04-04 13:57:00

ДЕПУТАТ ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ БОРАСИДА МАСЛАҲАТ БЕРДИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашига сайланган депутат Алижон Шокиров партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида “Ўроқли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлди.

Депутат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармонида белгиланган устувор вазифалар ижросини туманда таъминлаш мақсадида аҳоли томонидан эгалик килинаётган томорқа майдонларини кўздан кечириб чиқди. 

Бундан мақсад — аҳоли хонадонларидаги мавжуд томорқа майдонларидан самарали фойдаланишни тарғиб этиш, томорқадан бугунги кунда олиш мумкин бўлган даромад манбалари ҳақида маълумотлар бериш,  ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб келаётган хонадонларга имкониятларни янада кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, аксинча томорқадан фойдаланмай келаётган хонадонларга тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш эди.  

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, маҳалла аҳолисининг аксарияти ўз томорқасидан самарали фойдаланмоқда, шу билан бир қаторда баъзи бир хонадонлар ўз томорқаларидан унумли фойдаланмай турибди. 

Учрашувларда депутат томонидан ҳар бир фуқаро, хонадон соҳиби ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланган ҳолда аввало оиласининг ва кейинги босқичларда оиладан орттирилган маҳсулот билан туман бозорларини сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириши ва бу орқали хонадон  фаровонлигига эришиши мумкинлиги таъкидланди.

“Туркистон-пресс”