2018-04-04 14:05:00

O‘ZLIDEP ТАШАББУСИ БИЛАН ЯНГИБОЗОРДА 50 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Янгибозор туман кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила — мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом ва мустаҳкам оила — жамият бойлиги ва келажак пойдевори” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда  юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, она ва бола саломатлигига эътибор қаратиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, навқирон авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

—Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида  МФЙ ҳамда оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини беряпти, — дейди Уйғур ҚВП мудираси Гуландон Жуманиязова. — Бизнинг асосий мақсадимиз — касалликни ўз вақтида аниқлаш, оғир хасталикларнинг олдини олиш, асоратларини ўз вақтида сифатли даволашдан иборат. Зеро, соғлом онадан, соғлом отадан соғлом фарзандлар дунёга келади.   

Тадбир сўнггида 50 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Туркистон-пресс”