2018-04-06 13:36:00

ИСПАНИЯЛИК ПРОФЕССОР БИЛАН ТАЛАБА-ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Самарқанд давлат университетида Испаниянинг Гранада университети профессори Монстерат Заморано Торо билан талаба-ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Қаттиқ жисмларни утилизация қилишга бағишланган тадбирда юртимизда экологик маданиятни шакллантириш, уларни ёшлар онгига сингдириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уни асраб-авайлаш борасида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, атроф-муҳитнинг муҳофаза қилиниши, чиқиндиларнинг сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши ва қайта ишланишиборасида Испанияда қилинаётган ишлар видеолавҳалар орқали намойиш этилди.

“Туркистон-пресс”