2018-04-06 14:25:00

O‘ZLIDEP ТОМОРҚАДА ТАДБИРКОРЛИКНИ БОШЛАГАНЛАРГА КЎМАКДОШ БЎЛМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан жойларда “Ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалий  мулоқотлар ташкил этилмоқда.   

Шундай тадбирлардан бири партиянинг Тўрткўл туман кенгаши томонидан ташкил этилди. Мулоқотда аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, фуқароларни томорқа асосидаги оилавий тадбиркорликка қизиқишини кучайтириш ҳамда шахсий томорқаларидан унумли ва самарали фойдаланишнинг аҳамиятли жиҳатлари хусусида сўз юритилди.

—Иссиқхонамиз “Намунали Қуранбой” фермер хўжалиги тасарруфида 2014 йил ташкил этилган, — дейди Шанназар Жабборов. — Айни чоғда иссиқхонамизда 25 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Иссиқхонада асосан аҳолининг кундалик истъемоли учун зарур бўлган помидор, бодринг ва бошқа маҳсулотлар етиштирамиз. “Ерга меҳр берсанг, ер сени боқади”, деганлари рост экан. Чунки деҳқончилик қилиб кам бўлмадик, оила аъзоларимиз, маҳалладаги хотин-қизлар бандлигини таъминладик, уйимизни замонавий кўринишда қайта таъмирладик.

Партия Тўрткўл туман кенгаши жорий ой охиригача 10га яқин ана шундай учрашувларни ташкил этишни режалаштирган.   

“Туркистон-пресс”