2018-04-06 14:31:00

ДЕНИС ИСТОМИН “ДЭВИС КУБОГИ”НИНГ БИРИНЧИ БАҲСИДА ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Бугун теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган “Дэвис Кубоги”да иштирокини бошлаган вакилларимиз Денис Истомин ва Санжар Файзиев Осиё/Океания минтақасининг иккинчи босқич баҳсларида Исломободда Покистон терма жамоасига қарши кортга чиқишди.

Икки терма жамоа ўртасидаги баҳсларни Денис Истомин ва Айсам ул-Ҳақ Қурайши ўртасидаги учрашув бошлаб берди. Биринчи сет ғолиби тай-брекда аниқланди. Узоқ давом этган сериядан сўнг Истомин рақибини 19:17 ҳисобида мағлуб этди. 

Иккинчи сетнинг бешинчи геймидан кейин эса Қурайши баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа Покистонга қарши учрашувда ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Яна бироздан сўнг Санжар Файзиев ва Ақил Хон ўртасидаги учрашув бошланади. 

 “Туркистон-пресс”