2018-04-06 16:40:00

ЭРТАГА ТЕРМИЗДА “UZBEK TIGERS” ЖАМОАСИ “VENESUELA CACIQUES”ГА ҚАРШИ РИНГГА ЧИҚАДИ

Эртага Термиз шаҳрида Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” жамоаси Венесуэланинг “Venesuela Caciques” боксчиларига қарши гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувини ўтказади.

Венесуэлада нотинч вазият ҳукм сураётгани боис ҳар иккала жанг ҳам Сурхондарё вилояти марказида бўлиб ўтади. Яъни, С1 ва С2 жамоалари бир кунда жанг ўтказишади. Ўзбекистон ва Венесуэла боксчилари ўртасидаги тўқнашувлар “Алпомиш” спорт мажмуасида эртага соат 19:00да бошланади.

Бокс мухлислари жами 10та жангга гувоҳ бўлишади. Дастлабки бешта жангдан сўнг орада ярим соатлик танаффус бўлади. Бугун соат 15:00да боксчилар ва уларнинг мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ҳамда чарм қўлқоп усталарини тарозидан ўтказиш маросими ўтказилди. 

Бокс. Бутунжаҳон бокс серияси 

7 апрель. Термиз. Алпомишспорт мажмуаси

С1

-49кг: Нодир Мирзааҳмедов —Луис Подарки

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров —Йоэль Финиш

-64кг: Алиёр Норалиев —Кристиан Паласио

-75кг: Исроил Мадримов —Эндрю Сааведра

-91кг: Санжар Турсунов —Алберт Рамирес

С2

-52кг: Жасурбек Латипов —Хесус Рохас

-60кг: Шунқор Абдурасулов —Луис Кабрера

-69кг: Маҳмуд Ғоипов —Габриэль Маэстре

-81кг: Бектемир Мелиқўзиев —Налек Корбаж

+91кг: Баҳодир Жалолов —Жордан Эрнандес.

 

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, жанглар тўғридан-тўғри "СПОРТ" телеканали орқали эфирда кўрсатилмайди. Чунки, режага биноан эртага ўша вақтда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг икки учрашуви (“Локомотив” – “Қўқон-1912” - 18:00, “Навбаҳор” – “Насаф” - 20:00) трансляцияси амалга оширилади. Мухлислар бокс жангларини кечки дастурларда ёзиб олинган ҳолатда томоша қилишлари мумкин бўлади.

“Туркистон-пресс”