2018-04-06 17:43:00

АФҒОНИСТОН АКТ ВАЗИРИ ТАТУ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шаҳзод Гул Арёби 4 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети фаолияти билан танишди. Бу ҳақда университет сайти хабар берди.

Унверситет раҳбариятининг Шаҳзод Гул Арёби билан учрашувида ТАТУ ва Қобул шаҳридаги Ахборот-коммуникация технологиялари институти билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинган.

“Туркистон-пресс”