2018-04-09 14:04:00

САДРИДДИН САЙМАТОВ МАРОКАШДА ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Марокашнинг Работ шаҳрида каратэ бўйича нуфузли “Premier League” мусобақасида иштирок этган ҳамюртимиз Садриддин Сайматов олтин медални қўлга киритди.

-60кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Садриддин Сайматов финал жангида туркиялик Айкут Каяга қарши кураш олиб борди ва ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.

-75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Достонбек Отаболаев эса ҳал қилувчи беллашувда озарбайжонлик Рафаэль Агаевга қарши баҳс юритиб, кумуш медаль билан кифояланди.

 

“Туркистон-пресс”