2018-04-09 15:01:00

“ОЛТИН МЕРГАН” ТУРНИРИДА ҲАМЮРТИМИЗ КУМУШ МЕДАЛГА ЭГА БЎЛДИ

Қозоғистонда пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича “Олтин мерган” халқаро турнирининг учинчи куни мерганлар кичик калибрли милтиқдан ўқ отиш бўйича бор маҳоратларини ишга солишди.

Қизғин курашларга бой бўлган МВ9 машқларида (бунда спортчилар 50 метр масофада ётган ҳолда нишонга ўқ узишади) ғолиблик учун кураш кутилганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистон спортчилари ўртасида кечди. 

Эркаклар ўртасидаги шахсий биринчилик учун бўлган баҳсларда қозоғистонлик Илья Федин 624,4 очко билан олтин медални расмийлаштирди. Ҳамюртимиз Роман Голощапов эса 623,5 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди. 

 “Туркистон-пресс”