2018-04-09 16:12:00

“SCORPIONS” НЕМИС РОК ГУРУҲИ ТОШКЕНТДА КОНЦЕРТ БЕРДИ

Жорий йилнинг 7 апрель куни пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида “Scorpions” немис рок гуруҳининг концерти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий сайти хабар берди.

Маълумки, “Scorpions” немис рок гуруҳи 1965 йилда ташкил топган. Рок маданиятининг устуни ҳисобланмиш “Scorpions” 200 миллиондан ортиқ нусхада альбомлари бутун дунёда тарқалган. Бу гуруҳнинг ашулалари ўз йўналиши бўйича ҳеч қайси бошқа гуруҳнинг услубига ўхшамайди.

“Scorpions” немис рок гуруҳининг тошкентда илк бора ташкил этилган концерти  барчани бефарқ қолдирмади.  Гуруҳга жўрнавоз бўлган томошабинлар мароқли ҳордиқ чиқаришди.

“Туркистон-пресс”