2018-04-09 16:50:00

СОҲИБҚИРОНГА ЭҲТИРОМ

Самарқандда соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги кенг нишонланди. Қадим ва кўҳна шаҳрда вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтказилган тадбир Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Қуръон тиловат қилиниб, аждодларимиз руҳига дуо ўқилди. Бу ҳақда zarnews.uz хабар берди.

Ҳарбийлар, ҳуқуқ тартибод идоралари, тарихчи олимлар, ёзувчи-шоирлар, таълим муассасалари, ўқувчи-ёшлар томонидан Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Амир Темур таваллуд кунига бағишланган тадбирлар таълим муассасалари, жамоат ташкилотларида давом этди.

Бахтиёр МУСТАНОВолган суратлар.