2018-04-09 17:04:00

УМИДА ОМОНОВА — ШАХМАТ БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

2018 йил 8 апрель куни Таиланд давлатининг Чаингмай шаҳрида шахмат бўйича 8,10,12,14,16 ва 18 ёшгача ўсмирлар ўртасида блиц йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионат 9 турдан иборатдан бўлиб, швейцарча тизимда, 3+2 вақт назорати бўйича ташкил этилди.  Мусобака якунларига кўра, 12 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Умида Омонова 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

  
Шунингдек, яна бир шахматчимиз Абдималик Абдисалимов эса 16 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида рапид йўналишида Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди.

 


“Туркистон-пресс”