2018-04-10 15:27:00

ФАЗЛИДДИН ҒОИБНАЗАРОВНИНГ РАҚИБИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Олимпиада чемпиони, бугунги кунда АҚШда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Мураббий Аброр Турсунпўлатовнинг Olamsport.com сайтига маълум қилишича, Фазлиддин 12 май куни мексикалик Жезус Силвейрага қарши жанг қилади.

Маълумот учун, мексикалик боксчи профессионал фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган ва уларнинг 8тасида ғалаба қозонган. Бешта жангда эса у мағлбиятга учраган. Иккита тўқнашувда у рақибларга имкониятни бой берган.

Фазлиддин эса профессионал рингда учта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (1та нокаут).

Эслатиб ўтамиз, жанг 12 май куни Нью-Йоркдаги машҳур "MadisonSquareGarden"да бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”