2018-04-10 15:52:00

АМИР ТЎРАЕВ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ КУМУШ МЕДАЛИГА САЗОВОР БЎЛДИ

Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Кеча бўлиб ўтган баҳсларда ҳамюртимиз Амир Тўраев финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди.

-45кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Амир Тўраев мусобақада аввалига Украиналик рақибини, кейин вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Чорак финалда Болгария, ярим финалда ҳиндистонлик рақибдан устун келди. Ҳал қилувчи финал беллашувида эса эронлик спортчига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали соҳибига айланди.

“Туркистон-пресс”