2018-04-10 16:08:00

ҒАЙРАТ ҲИДОЯТОВ БОШ ПРОКУРОР ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 апрелдаги Фармонига асосан Ғайрат Ботирович Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида хабар қилинди.

Тайинловга қадар Ғайрат Ҳидоятов Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб фаолият кўрсатган.

Аввал у Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд ҳайъати раиси (2011 йилда Олий суд судяси этиб сайланган) ва Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

“Туркистон-пресс”