2018-04-11 18:06:42

ТЕҲРОНДА ЎЗБЕКИСТОН-ЭРОН САВДО УЙИ ОЧИЛДИ

2018 йил 10 апрель куни Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида Теҳронда ўзбек-эрон савдо уйи очилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Маросимда Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ва Эрон саноат, кончилар ва савдо вазири ўринбосари Можтаба Хосровтаж иштирок этди.

“Газета.uz”нинг таъкидлашича, доимий фаолият кўрсатувчи Ўзбекистон миллий маҳсулотлари шоуруми бўлган савдо уйи Uzsanoatexport ташқи савдо компанияси томонидан Эроннинг Fawakeh Сompany компанияси билан ҳамкорликда очилди.

“Туркистон-пресс”