2018-04-11 18:11:00

АКТАМ ҲАИТОВ БОШҚА ИШГА ЎТДИ

Бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Ҳаитов Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб сайланди, дея хабар қилди ЎзА 10 апрель куни.

Ушбу қарор кенгаш ҳайъатининг Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинган. Кенгаш раиси лавозимини эгаллаб турган Баҳодир Юсупов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод қилинди.

Йиғилишда соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари, жумладан,аҳолининг томорқа далаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек,илм-фан ва илғор технологиялар ютуқларини жорий этиш орқали ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

“Туркистон-пресс”