2018-04-11 18:14:00

ОЗАРБАЙЖОНДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

2018 йил 11 апрель куни, эрталаб соат 8.00 да Озарбайжонда Президент сайлови бошланди.

Мамлакатнинг беш миллиондан ортиқ фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга бўлиб, улар учун 5641 та сайлов участкаси очилган. Номзодлар сони саккиз нафар бўлиб, улар орасида амалдаги Президент Илҳом Алиев ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда Президент етти йилга сайланади.

“Туркистон-пресс”