2018-04-11 18:16:00

O‘ZLIDEP CОЛИҚ КОНЦЕПЦИЯСИ ЛОЙИҲАСИГА ЯНГИ ТАКЛИФЛАР КИРИТМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг парламентдаги фракцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳасини муҳокама қилиш ва O‘zLiDePнинг солиқ сиёсатини такомиллаштиришга доир таклифларини ишлаб чиқишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.Бу ҳақда O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир иштирокчилари қайд этганидек, O‘zLiDeP Ҳаракатлар стратегиясининг бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш соҳасидаги энг муҳим устуворликларини амалга оширишга қаратилган тизимли ишларни амалга оширмоқда. Бунда ҳаётга тадбиқ этилаётган ўзгаришларни қонунчилик жиҳатдан таъминлаш, қонун лойиҳалари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, солиқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини пасайтириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш, маҳаллий бюджетлар даромад қисмини мустаҳкамлаш, бутун солиқ солиш тизими ошкоралигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбумасалаларнипартиямамлакатдақулайбизнесваинвестиционмуҳитнишакллантиришнуқтаиназариданкўрибчиқади, буэсамамлакатнинграқобатбардошлигиваиқтисодиётимизниюксалтиришнингзаруршартиҳисобланади. Алоҳида қайд этилганидек, солиқ-бюджет сиёсати аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашнинг энг муҳим омиллари бўлган иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва барқарор ривожланишини, тадбиркорлик фаолиятини, айниқса, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилиши зарур.

Ушбу нуқтаи назардан Концепциянинг солиқлар рағбатлантирувчи ролини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти, бизнесни барқарор ривожлантириш учун қулай бизнес муҳитга кўмаклашувчи мутлақо янги солиқ тизимини шакллантиришга оид меъёрлари қўллаб-қувватланди.

Давра суҳбати иштирокчилар қайд этганидек, O‘zLiDePнинг устуворлиги —бу иқтисодиёт ва хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини пасайтиришга қаратилган ишларни давом эттириш, солиқлар ва бир хил солиққа тортиш объектларига эга бошқа мажбурий тўловларни бирлаштириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилишдан иборат. Улар Концепцияда назарда тутилган ва кичик бизнес субъектларини солиққа тортиш тизимини тубдан яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади. Бунинг мақсади — улар фаолиятини кенгайтиришга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш, шунингдек, солиқ маъмурчилиги жараёнига замонавий АКТларни кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш тизимига тўлиқ ўтишдан иборат.

Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, солиқ ҳуқуқбузарликларини олдини олиш солиқ сиёсати устуворлигига айланиши зарур. Бу қуйидагилар орқали эришилади: солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш; солиқ мониторинги ва назоратини амалга оширишнинг замонавий усулларини жорий этиш; солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш; виждонли солиқ тўловчиларни, шу жумладан иш ўринлари ва ҳақ тўлаш фондини легаллаштирувчиларни рағбатлантириш чора-тадбирларини жорий этиш; виждонли солиқ тўловчиларга “солиқ таътиллари”ни бериш замонавий механизмларидан самарали фойдаланиш.

Шу муносабат билан Концепцияда назарда тутилган қуйидаги таклифлар муҳимлигига урғу берилди:булар таваккалчиликка йўналтирилган ёндашувларни, камерал назоратнинг инновацион усулларини жорий этиш, солиқ имтиёзлари фақат мақсадли тақдим этилиши тартибини ўрнатиш, уларнинг самарали қўлланилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш, бюджетга самарасиз фойдаланилган имтиёзлар суммасини мажбурий қайтаришга оид меъёрни мустаҳкамлаш,солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида солиқ низоларини судгача хал этиш, бу соҳада фуқаролик институтлари ролини кучайтириш каби самарали механизмларни тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати иштирокчилари фикрига кўра тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчилик, авваламбор, солиқ қонунчилигининг барқарорлиги қулай бизнес муҳитни шакллантиришда энг муҳим омил ҳисобланади. Бу борада Концепциянинг қуйидагилар ҳақидаги меъёрлари алоҳида аҳамият касб этмоқда, жумладан, солиқ қонунчилигини максимал соддалаштириш, Солиқ кодекси меъёрлари бевосита ишлашини таъминлаш, ҳавола меъёрларни ва солиққа тортиш масалаларини тартибга солувчи барча қонуности ҳужжатларини бекор қилиш; ўрта муддатли солиқ режалаштиришга ўтиш ва солиқ қонунчилиги барқарорлиги кафолатларини кучайтириш кабилар.

Тадбирда Концепцияга O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари томонидан жойларда кенг тадбиркорлар доирасини жалб этган ҳолда ишлаб чиқилган таклифлар муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилди.

“Туркистон-пресс”