2018-04-11 18:28:00

ЁШ ШАХМАТЧИЛАРИМИЗ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДАН БЕШТА МЕДАЛЬ БИЛАН ҚАЙТИШДИ

2018 йил 1-9 апрель кунлари  Таиланднинг Чаингмай шаҳрида шахмат бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган музаффар спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида танатанли кутиб олинди.

“Olamsport.com” сайтининг хабарига кўра, мусобақада Осиёнинг 26 давлатидан 571 нафар спортчи иштирок этди.Чемпионатда стандарт, рапид, блиц йўналишлари бўйича беллашувлар ўтказилди. Мусобақа натижаларига кўра қуйидаги спортчиларимиз  Осиё чемпионати медалларига эгалик қилдилар:

 

1.16 ёшгача: Абдималик Абдисалимов — олтин (рапид) ва кумуш медаль (блиц);

2.12 ёшгача: Умида Омонова — олтин (блиц) ва бронза медаль (стандарт);

3. 10 ёшгача: Одина Олимова — кумуш  медаль (рапид).

 

 “Туркистон-пресс”