2018-04-12 13:09:00

ИЛҲОМ АЛИЕВ ОЗАРБАЙЖОН ПРЕЗИДЕНТИ ЭТИБ ҚАЙТА САЙЛАНДИ

11 апрель куни Озарбайжонда  бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги Президент Илҳом Алиев 86 фоиздан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғолибликни қўлга киритди ва яна бир бор мамлакат Президенти этиб сайланди.

Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 56 ёшли Илҳом Алиев 86,09 фоиз овоз тўплаб, яна етти йил муддатга мамлакат раҳбари этиб сайланган.

Эслатиб ўтамиз, И.Алиев илк бор 2003 йилда отаси Ҳайдар Алиевдан кейин мамлакат Президенти этиб сайланган эди. Бу сафарги сайловлардаги ғалабасидан кейин у мамлакатни 2025 йилгача бошқаради.

“Туркистон-пресс”