2018-04-12 13:17:00

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИЛҲОМ АЛИЕВНИ ТАБРИКЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни ушбу лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табриклади.Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз,Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 56 ёшли Илҳом Алиев 86,09 фоиз овоз тўплаб, яна етти йил муддатга мамлакат раҳбари этиб сайланган.

“Туркистон-пресс”