2018-04-12 18:05:00

ТОШКЕНТДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЖАДАЛЛАШТРИШ МАВЗУИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги “Interkontinental Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва мамлакат ҳудудларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги халқаро конференция бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур халқаро конференция давомида мамлакатимиз ҳудудларида ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришнинг асосий омиллари, юзага келаётган тўсиқ ва муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинади. 

Форум якуни бўйича Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилаш, мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этиш, хорижий сармоядорларни кенг жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 

ЎзА олган суратлар.