2018-04-12 18:16:00

ОЗОДАНИНГ КУМУШ МЕДАЛИ

Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Озода Собиржонова кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди. 

11 апрель куни бўлиб ўтган қизлар ўртасидаги баҳсларда -52кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Озода Собиржонова барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда финалгача етиб борди. Аммо, ҳал қилувчи жангда у америкалик Анастасия Золотичга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўғил болалар ўртасида ўтказилган баҳсларда -45кг вазн тоифасида Амирбек Тўраев кумуш, -51кг вазнда эса Улуғбек Рашидов бронза медалини қўлга киритганди.

“Туркистон-пресс”