2018-04-12 18:19:00

ЎЗБЕКИСТОН ПАРЛАМЕНТИ ВАКИЛЛАРИ ОЗАРБАЙЖОНДА АМАЛИЙ МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗДИ

Озарбайжонда ўтказилган Президент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Ўзбекистон Миллий тикланишдемократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуротов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакатнинг маданият ва туризм вазири Абулфас Гараев билан учрашди.Бу ҳақда  www.parliament.gov.uzхабар берди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги бу каби учрашувлар маданий ва туристик муносабатларни ривожлантириш ҳамда сайёҳларни жалб этишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни жадаллаштиришда муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, суҳбат давомида маданий мулоқотларларнинг йўлга қўйилиши ҳамда Озарбайжондан мамлакатимизга ва аксинча Ўзбекистондан ушбу давлатга  сайёҳларни жалб этиш  икки мамлакат учун ҳам бирдек манфаатли экани қайд этиб ўтилди.   

“Туркистон-пресс”