2018-04-12 18:22:00

НИГИНА АБДУРАИМОВА ЧИМКЕНТДАГИ ТУРНИРНИНГ ЯРИМ ФИНАЛИГА ЧИҚДИ

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақанинг хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова муваффақиятли иштирок этмоқда.


Турнирнинг биринчи ракеткаси бўлган ҳамюртимиз аввалига қозоғистонлик Александра Гринчишинани мағлуб этганди. Кейин эса иккинчи босқичда россиялик Маргарита Лазаревадан 6:3, 6:1 ҳисобида устун келди. Бугун у ярим финал чиптаси учун беларуслик Анна Кубаревага қарши кортга чиқди ва рақибасини 6:4, 6:3 ҳисобида енгди.

 

“Туркистон-пресс”