2018-04-12 18:34:00

ЭРТАГА ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА МАМЛАКАТ ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНАДИ

Эртага, 13 апрель куни, катталар ўртасида конкур бўйича шахсий ва жамоавий йўналишларда Ўзбекистон чемпионати бошланади.

Уч кун давом этадиган ушбу мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган чавандозлар иштирок этадилар.

Беллашувлар қуйидаги йўналишларда ташкил қилинади:

13 апрель

130 см – 7 ёш ва ундан катта отлар учун 

120 см – 5-7 ёшли отлар учун

14 апрель

140 см – 7 ёшли отлар учун 

125 см – 5-7 ёшли отлар учун

15 апрель

150 см – 7 ёш ва ундан катта отлар учун 

130 см – 5-7 ёшли отлар учун.

Юқоридаги уч маршрут бўйича эгалланган ўринлар йиғиндиси бўйича мутлоқ ғолиб аниқланади.

“Sports.uz” хабарига кўра, мусобақа пойтахтимиздаги “Universal Jumping Club” от спорти мажмуасида бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”