2018-04-16 13:29:00

МАЪРУФ УСМОНОВ ҚЎҚОН ШАҲАР ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг собиқ раиси Маъруф Усмонов яна Қўқон ҳокимлигига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Маъруф Усмонов 2017 йил мартидан Судьялар олий кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Муқаддам у Ўзбекистон Президентининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, унга қадар (2004−2006 йилларда) Қўқон шаҳар ҳокими бўлган.

“Туркистон-пресс”