2018-04-16 13:36:00

ИЛҲОМ НОРҚУЛОВ МАРКАЗИЙ БАНК РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Президенти фармони билан Илҳом Норқулов Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Марказий банк Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Норқулов Ўзбекистон Молия вазирлиги тизимида ва иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш секторида фаолият кўрсатган.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида халқаро иқтисодий алоқалар йўналишида бакалавр, Глазго университетида (Буюк Британия) «Иқтисодий ривожланиш» йўналишида магистр даражасини олган.

Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош иқтисодчи лавозимида бошлаган. 2013−2018 йилларда МБ Монетар сиёсат департаментини бошқарган.

“Туркистон-пресс”