2018-04-16 13:39:00

ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЯКУНЛАНДИ

Пойтахтимизда от спортининг конкур йўналиши бўйича уч кун давом этган катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатиякунланди.

Мусобақанинг сўнгги кунида қайд этилган натижаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

7 ёш ва ундан катта отлар учун — 150 см:

1-ўрин: Умид Комилов — “Чикабо” 

2-ўрин: Оқил Собиржонов — “Демилион” 

3-ўрин: Нуржан Туякбаев — “Кинг Корнет Л”

5-7 ёшли отлар учун — 130 см:

1-ўрин: Владимир Шмелев — “Но нейм” 

2-ўрин: Аъзам Толиббоев — “Ланселотта” 

3-ўрин: Умид Комилов — “Ратина ВС”

Умумжамоа ҳисобидаги ўринлар эса қуйидагича кўриниш олди: 

1-ўрин: Тошкент

2-ўрин: Наманган

3-ўрин: Андижон.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

“Туркистон-пресс”