2018-04-16 13:42:00

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БИЛАН КЕЛАДИ

2018йилнинг 17апрель куни Тошкент шаҳрига Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва ташриф билан келади.Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Корея Республикаси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади ва икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилинади.

“Туркистон-пресс”