2018-04-16 13:51:00

БОКСЧИЛАРИМИЗНИНГ ФРАНЦИЯДАГИ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ

Францияда бокс бўйича А тоифасидаги халқаро мусобақа якунига етди.  Мазкур нуфузли турнирда дунёнинг 24 мамлакатидан 140 нафар спортчи иштирок этди.

Мусобақа давомида Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби  номзод боксчилар имкониятини чамалаб олишди.

Халқаро турнирда боксчиларимиздан Абдулҳай Шукур, Шукур Раҳимов, Алиёр Норалиев, Фазлиддин Мелибоев, Одилжон Асланов, Сардор Ёрмуҳаммедовлар ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса, кумуш медалга Мадиёр Салоҳиддинов эга чиқди. Яна бир боксчимиз Улуғбек Мўминов (+91 кг.) бронза медалини ўзиники қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси  6 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

“Туркистон-пресс”