2018-04-16 13:53:00

АБУ БАКР ЎРОЗОВ ЎЗА БОШ ДИРЕКТОРИГА ЎРИНБОСАР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 апрелдаги қарорига кўра Ўрозов Абу Бакр Қултўраевич Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Абу Бакр Ўрозов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Республика ахбороти таҳририяти аграр бўлими шарҳловчиси, Бош директор ёрдамчиси, Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррири, Котибият мудири вазифаларида фаолият юритган. 

У 2016 йилдан ЎзА Бош директори ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Агентликнинг Республика ахбороти таҳририяти бош муҳаррири вазифасида ишлаган. 

 

ЎзА олган сурат.