2018-04-16 14:01:00

САМАРҚАНДДА ЎЗБЕК-ТОЖИК ИШБИЛАРМОНЛАРИ БИЗНЕС-ФОРУМИ ЎТКАЗИЛАДИ

2018 йилнинг 21-22 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Самарқанд вилояти ҳамда Тожикистон Республикаси Суғд вилояти ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Тадбирлар давомида саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси, тақдимотлар, ишлаб чиқариш корхоналари, тарихий ёдгорликлар бўйлаб саёҳатлар уюштирилади,  турли маданий тадбирлар ҳамда Самарқанднинг “Динамо” ва Суғд вилоятининг “Хўжанд” жамоалари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилади.

“Туркистон-пресс”