2018-04-17 10:24:28

ОНА ВА БОЛА СОҒЛОМ БЎЛСА, ОИЛА БАХТЛИ БЎЛАДИ

Тадбиркорлар ва ишбилрмонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қарши шаҳар кенгаши шаҳардаги 6-оилавий поликлиникада “Соғлом оила — мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” мавзуида  давра суҳбати ташкил этди.

 ­—Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида O‘zLiDeP Қарши шаҳар кенгаши оилавий поликлиникалар билан ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, —дейди 6-оилавий поликлиника шифокори Ж.Аҳмедова. —Мазкур лойиҳалар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, касаллик асоратларини ўз вақтида бартараф этиш ҳамда ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.  

Тадбирда она ва бола саломатлигига эътибор қаратиш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари каби мавзуларда маърузалар тингланди.  

Тадбир давомида 364 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Туркистон-пресс”