2018-04-17 10:31:08

САМАРҚАНДДА “НАМУНАЛИ ҲАРБИЙЛАР ОИЛАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқандда “Намунали ҳарбийлар оиласи” деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бири ва вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Мазкур танловда иштирокчилар учта шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ўз чиқишларида ҳарбий оилаларга давлатимиз томонидан берилаётган эътиборни маҳорат билан намойиш этган кўрик-танлов иштирокчилари саккизта номинация бўйича қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

“Туркистон-пресс”